facebook facebook linkedin facebook nod32

Сурхондарёлик ҳамширалар учун махсус ўқув курси ташкил этилди

Muallif: Admin

Qo`shilgan sana: 2020-10-18

Соғлиқни сақлаш вазирлиги топшириғига биноан Сурхондарёлик ҳамширалар “ихтисослаштирилган стационар шароитида коронавирусга чалинган беморларни ташхислаш ва даволаш” мавзусида Сурхондарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида ташкил этилган уч кунлик малака ошириш курсида ўқув амалиётни бошлашди. Ҳамширалар гуруҳларга бўлиб ўқитилмоқда. Битта гуруҳ таркибида 25 нафар ҳамшира бўлиб, уларга Ўрта тиббиёт ва доришунос ходимларни малакасини ошириш ва ихтисослаштириш Республика марказининг ҳамда Сурхондарё вилоят ҳамшираларни ўқитиш ва малакасини ошириш марказининг малакали мутахассислари сабоқ бермоқда. Ўқув амалиётини тугатган ва билим ва кўникмаларини оширган ҳамшираларга коронавирус инфекцияси билан касалланган, гумон қилинган фуқароларга тиббий хизмат кўрсатиши учун рухсат берувчи махсус сертификатлар берилади.







(421) marta o`qildi

SAHIFA O'LCHAMI

   

Parol:
Eslab qolish.


Ro`yhatdan o`tish