facebook facebook linkedin facebook nod32

МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМДА ZOOM ДАСТУРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

Muallif: Admin

Qo`shilgan sana: 2020-09-11

Бугун 11.09.2020 йил филиал компьютер ахборот коммуникацион технологиялари фани ўқитувчиси томонидан ўқув жараёнига АКТ лардан фойдаланиш ва уларни ўқув жараёнига тадбиқ этиш, яьни масофавий таьлимда ZOOM дастури асосида дарсларни ташкил этиш методикаси ўқитувчи учун афзалликлари ҳамда филиалда АКТни ўқув жараёнига тадбиқ этиш бўйича ўқув амалий кургазмали ўқув семинари ташкил этилди . Бунда барча филиал ўқитувчилари ўқув услубий бўлим ходимлари иштирок этишди. Ўқув семинар дастури асосида ZOOM бўйича дарсларни ташкил этиш методикаси ўқитувчини вазифалари ва ташкил этишда амал қилиш лозим бўлган талаблар ва вазифалар бўйича аниқ маълумотлар берилди. Семинар талаб этилган янгиликлар асосида тайёрланиб ўқитувчи томонидан ташкил этилганлиги барча иштирокчилар томонидан аъло даражада бахоланди. Замонавий технологияларни ўқув жараёнига тадбиқ этилиши ва буни ўқув жараёни учун алоҳида ўрни борлиги,қолаверса, ҳозирги вақтда дарсларни онлайн тизимда олиб борилаётганлигида жуда ҳам кенг кўламда иш хажмини олиб боришда кенг имкониятлар бериши мумкинлиги туғрисида фикрлар айтиб ўтилди ва барча ўқитувчилар томонидан дарсларни ZOOM да ташкил этиш буйича қизиқтирган саволларга тўлик жавоблар олишди, хамда ўзлари гурухларида кетма-кетликда ZOOM бўйича дарсларни ўтказишлари режалаштириб олинди, ҳамда филиал услубчиси томонидан услубий жиҳатдан дарсларни ташкил этиш режалаштириш ва назорат этиш бўйича таклифини берди. Шундан сўнг барча иштирокчилар келгусидаги ОНЛАЙН тарзда ташкил этиладиган дарсларни телеграмм канали ва ZOOM дастури асосида ташкил этилиб боришлари тўғрисида келишиб олишди. Бунда барча ўрта тиббий ходимларни актив иштирок этишга, хамда уларни билимлар олишда узвий боғлиқликда бўлишлари сўраб қолинди.










(541) marta o`qildi

SAHIFA O'LCHAMI

   

Parol:
Eslab qolish.


Ro`yhatdan o`tish