facebook facebook linkedin facebook nod32

Филиалда профессор-ўқитувчилар билан ўтказилган СЕМИНАР

Muallif: Admin

Qo`shilgan sana: 2020-09-08

Бугун 8-сентябрь куни филиалда 2020 -2021 ўқув йили дарс соатлари тақсимоти буйича ва онлайн электрон тизимда ишлаш буйича дарсларни олиб бориш, унда ўқитувчига юклатилган вазифалар хамда онлайн ва офлайн тизимда дарслар сифатига қуйилган талаблар буйича хамда, янги ўқув йилида меҳнат шартномаларни расмийлаштириш тартиби буйича ўриндоршликда фаолият олиб борувчи профессор илмий салоҳиятга эга ўқитувчиларни жалб этган ҳолда семинар ташкил этилди.

Семинар барча карантин давридаги талаблар асосида олиб борилди, хамда иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга жавоблар берилди. Асосий дарс берувчи ўқитувчиларга ҳар бир ўриндош ўқитувчи беркитилиб иш олиб боришлиги, айни кунда онлайн тармоқда электрон тизимда ишларни сифатли ва амалдаги тартиб асосида ташкил этищ бўйича амалий кўмак бундан ташқари ҳар бир ўриндош билан ўқув услубий жиҳатдан ёрдам бериш кўмаклашиш ва амалий дарсларни шифохоналарда ташкил этиш методикаси талаблари амалий ўқув хонадан фойдаланиш механизми дарс жадвали унга қўйилган талаблар асосида дарсларни ташкил этилиши буйича дарсларга қўйилган талаблар, хамда журналларни ўқув услубий жиҳатдан туғри амалдаги тартиб бўйича юритилиши туғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Семинар учрашуви қизғин бахсларда ўтди ва барча уриндош ўқитувчилар ўзларини қизиктирган саволларига етарлича маълумотга эга бўлишди . Филиал маъмурияти томонидан ташкил этилган ушбу семинарда барча кадрлар масаласи, ойлик масаласи хамда, юридик амалдаги ҳужжатларни юритиш бўйича қизиқтирган саволлар ва таклифлар ўртага ташланди. Барчага таълукли маълумотлар берилди, келгусида ўқув жараёни ташкил этишда ўриндош ўқитувчилар томонидан ҳам очиқ дарсларни ташкил этиш ва ўтилиши бўйича барча ўз таклифларини киритдилар. Назарий билан амалиётни биргаликда олиб борилиши бўйича ўқув ишларни самарадорлигини ошириш таълим сифатига қўйилаган талабларни бажарилишдаги жавобгарликни ҳис қилган холда ишларни ташкил этиш зарурлигини талабларга асосан олиб бориш бўйича қатьий чоралар тўғрисида мутахасислик бўйича барча талаб ва таклифлар қизғин мунозара шаклида ўтказилди хамда барча иштирокчилар ўзларига керакли бўлган маълумотларга эга бўлишди. Бу эса келажакда ўқув жараёнини олиб боришда устувор вазифа эканлигидан далолатдир.






(331) marta o`qildi

SAHIFA O'LCHAMI

   

Parol:
Eslab qolish.


Ro`yhatdan o`tish