facebook facebook linkedin facebook nod32

O'quv uslubiy ishlarning olib borilishi

Muallif: admin

Qo`shilgan sana: 2020-01-11

Республика ўрта тиббиёт ва фармацевт ходимлар малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази Термиз ҳудудий бўлинмаси ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, амалиёт ишлари бўйича директор ўринбосари ва услубчилар билан биргаликда 2020 йил 9 январьда Термиз шаҳар №5-сон Оилавий поликлиникаси ва Вилоят юқумли касалликлар шифохонасида фаолият юритаётган ўриндош ўртасида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилиш кун тартибига қуйидаги масалалар қўйилган:

1.Ўриндош ўқитувчиларга 2020 ўқув йилида дарс жараёнида юритиладиган меъёрий ҳужжатларни тайёрлашда ўқув услубий ёрдам кўрсатиш тўғрисида.
2. Ўриндош ўқитувчиларга гуруҳ журналларини тўлдириш ва юритиш ҳамда баҳолаш мезони ва уларни ўқитувчилар иш жараёнида тадбиқ этиш тўғрисида.
3.Ўриндош ўқитувчиларга янги педагогик технологиялар асосида кўргазмали дарсларни ташкил этиш бўйича ўқув услубий ёрдам кўрсатиш тўғрисида.
4.Жиноятчиликка йўл қўймаслик ва таъмагирлик, порахўрликни олдини олиш тўғрисида. Коррупция ҳолатларини бартараф этиш бўйича.

Йиғилиш  давомида ўриндош ўқитувчиларга дарс жараёнида юритиладиган меъёрий ҳужжатларни тайёрлашда ўқув услубий ёрдам кўрсатилди.
МУТАХАССИСЛИК  БЎЙИЧА МАШҒУЛОТЛАР ОЛИБ БОРИШ УЧУН
ЗАРУР  БЎЛГАН ЎҚУВ-УСЛУБИЙ ҲУЖЖАТЛАР РЎЙХАТИ:

  1. Намунавий ўқув режа
  2. Намунавий ўқув дастур
  3. Ишчи ўқув режа
  4. Ишчи ўқув дастур
  5. Тақвим-мавзу режа
  6. Маъруза матнлари
  7. Амалий кўникмалар
  8. Тарқатма материаллар
  9.  Вазиятли масалалар
  10.  Электрон кўрсатмалар ва презентациялар
  11.  Оралиқ назорат саволлари.

Гуруҳ журналларини тўлдириш ва юритиш ҳамда баҳолаш мезони бўйича ҳам тушунча берилди.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фан ва тиббий таълим бош Бошқармаси бошлиғи Ў.С.Исмаилов томонидан 2018 йилда тасдиқланган “Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимида ички тартиб назорат ТАРТИБИ”да тингловчилар билимини баҳолаш меъёрлари тўғрисида батафсил тўхталиб ўтди.
Баҳолаш мезонлари 5 балли тизимда ўқув назоратининг  ҳамма  турларида  тингловчиларнинг билим, кўникма ва малакалари жорий назорат  машғулотларидаги  дастлабки (ўқишга қабул қилиш босқичида ёки  бошланғич билим даражасини баҳолаш), оралиқ (маълум ўқув модули  ёки  мавзуси  тугашида)  ва  якуний  назоратда баҳоланади. Бунда: “қониқарли”, “яхши” ва “аъло” баҳолар-ижобий, “2”-қониқарсиз ва “1”-ёмон-салбий  баҳо ҳисобланади.
5 балл “аъло” мезонлари:
ўқув  дастурининг  барча  бўлимлари  бўйича  тизимли, чуқур  ва  тўлиқ  билимга эга;
тиббий  атамаларни  аниқ  ишлатади (шу  жумладан, лотин тилида  ҳам), саволларга  мантиқий  тўғри,  стилистик  бехато  жавоб  беради;
муаммоли масалаларни  ечади;
касбий муаммоларни  мустақил  ва  ижодий  ечиш  қобилиятини  кўрсатади;
амалий топшириқларни самарали ечиш  қобилиятини кўрсатади, ноанъанавий ҳолатларда  муаммони  мустақил ва ижодий  ечади;
модул ўқув дастурида тавсия этилган асосий  ва  қўшимча  адабиётларни  тўлиқ  ва  чуқур  ўзлаштиради;
ўқув курси  давомида семинар, амалий, лаборатор  машғулотларда актив  ва  ижодий, мустақил ишлайди. Гуруҳ  мунозараларида фаол иштирок  этади, юқори даражадаги  маданиятга  эга.
4 балл-“яхши”  мезонлари:
ўқув  дастурининг  барча  бўлимлари  бўйича  тизимли, чуқур  ва  тўлиқ  билимга эга;
тиббий атамаларни  аниқ  ишлатади (шу  жумладан, лотин тилида  ҳам), саволларга  мантиқий  тўғри,  стилистик  бехато  жавоб  беради;
ўз фикрини асослашда таклиф  этилган  услубда  ёки  амалий  талқин  қилишда юзага келган хатоликларни  мустақил  тўғрилайди;
ўқув  дастури доирасида стандарт ҳолат муаммоларини мустақил ечади;
амалий  топшириқларда касбий  билимини  яхши кўрсатади, янги ҳолатларда  тўғри (лекин рационал эмас) билимларни  ифодалайди.
модул ўқув дастурида тавсия этилган асосий  ва  қўшимча  адабиётларни  етарлича  ўзлаштиради;
ўқув курси  давомида семинар, амалий, лаборатор  машғулотларда   касбий муаммоларни ижодий ва  мустақил ечиш қобилиятини кўрсатади.
3 балл-“қониқарли”  мезонлари:
касбий талаб ва стандартлари доирасида  билимга эга;
асосий  тиббий  атамаларни  қўллайди, саволга  тўғри жавоб  беради, лекин  баъзи  камчиликларга йўл қўяди;
жавоб беришда  ёки махсус  кўникма  қўллашда  ўқув курси  мавзуси бўйича  асосий  малакавий  билим  ва  кўникмани  кўрсатади;
ўқув  курси  бўйича  қисқача  тушунчага  эга, стандарт масалаларни  ечишда  фойдаланади;
ўқитувчи бошчилигида  ва  касбдошлари  ёрдамида стандарт масалаларни  ечади;
семинар, амалий ва лаборатор  машғулотларда  ўқитувчи  бошчилигида  қатнашади, етарли даражада маданиятга  эга.
2 балл-“қониқарсиз”  мезонлари:
касбий  талаб  ва стандартлари  доирасидаги  қисқа билимга эга;
тиббий  атамаларни қўллашни  билмайди  ёки  мантиқий  хатоликка  йўл қўяди;
семинар, амалий ва лаборатор машғулотларда  нофаол, паст маданий даражага эга;
амалий  кўникмаларга  эга  эмас, ўқитувчи ва  касбдошлари  кўрсатмаси  бўйича  ҳам  хатоларини  тузатиш  қобилиятига  эга эмас.
1 балл-“ёмон”  мезонлари:
таълимга, малакавий ривожланиш, касбий муаммоларга қизиқиш  билдирмайди;
касбий мотивацияси жуда паст, зарурий минимал  малакавий  кўникмалари йўқ эканлигини таъкидлаб ўтилди.
Бундан ташқари тингловчиларни билим савиясини назорат қилишда баҳолаш меъёрларига асосан баҳоланиши кераклиги айтиб ўтилди.

Ўриндош ўқитувчиларга янги педагогик технологиялар асосида кўргазмали дарсларни ташкил этиш бўйича очиқ дарсларни ташкил этилиши тўғрисида тушунча берилди, яъни очиқ дарс ва семинарларни режалари ишлаб чиқилганлиги ва тасдиқланганлигини айтиб ўтди. Шу режа асосида очиқ дарс ва семинарлар ташкил этилишини тушунтириб ўтдилар.

Тингловчилар ўртасида  жиноятчиликка йўл қўймаслик, таъмагирлик, порахўрликни олдини олиш, коррупция тараққиёт кушандаси эканлигини тушунтириб ўтди ва Ўзбекистон Республикасининг 03.01.2017 йилдаги ”Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги” ЎРҚ -419 сонли  қонуни тўғрисида батафсил тўхталиб ўтди.

(58) marta o`qildi

SAHIFA O'LCHAMI

   

Parol:
Eslab qolish.


Ro`yhatdan o`tish