facebook facebook linkedin facebook nod32

Семизлик- бу касалликми?

Muallif: Admin

Qo`shilgan sana: 2020-01-23

Семизлик- бу  касалликми?
Кейинги йилларда аҳоли ўртасида юқумсиз касалликлар сони ортиб бормоқда. Шунингдек ер курраси аҳолисининг катта қисми ортиқча вазн ва семизлик касаллиги оқибатларидан азият чекмоқдалар.Айниқса ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар соғлиқни сақлаш тизимида бу енг долзарб муаммолардан бири бўлиб қолмоқда .
Семизлик –бу касаллик ,бунда одамда тери ости ёғ клетчаткасида ,шунингдек башқа аъзо ва тўқималарда ортиқча ёғ қатлами пайдо бўлади.Бу патология ёғ тўқималарининг 20% га ва ўртача ҳажмдан ортиқроқ даражада тўпланиши ҳисобига тана вазнининг ортиши билан намоён бўлади.
Статистик маълумотлар
БЖССТ маълумотларига кўра ,семизлик  эпидемик аҳвол бўлиб қолмоқда.
2016 йилда 1,9 млярд 18 ёшдан ошган аҳоли ортиқча вазнга эгалиги қайд этилган.Улардан 650 миллиони семизликдан азият чекади.
АҚШда семизлик оқибатини бартарф этиш учун 2014 йилда 325 миллиард доллар сарфланган,2025 йилга келиб бу рақам    Бутунжаҳон семизликка қарши кураш ташкилоти прогнозига кўра 555 миллиард долларни ташкил этади.
Семириш хавфини ривожлантирадиган омиллар:

  1. ирсий мойиллик ,
  2. камхаракатли хаёт тарзи,
  3. гормонли дорилар ёки антидепрессантлар кабул килиш,
  4. шунингдек ёш ва айрим физиологик холатлар (хомиладорлик ,эмизиш,климакс даври ) киради. Умумий жисмоний фаолликнинг камайиши хам тана вазнини ортиши ва семириш хавфини оширади

Тана вазнининг ортишига сабаб бўладиган олтита омил:
1,Юқори каллорияли овқатларни қабул қилиш.
2.Таркибида қанд бўлган ичимликларни назоратсиз холда ичиш.
3.Уйқунинг бузилиши ( уйқуга тўймаслик ёки кўп ухлаш).
4.Кўп телевизор кўриш.
5.Алкоголни суъистемол қилиш.
6.Жисмоний юкламаларни этарлича бажармаслик.
Бу сабаблар семиришга алоҳида таъсир кўрсатмайди ,аксинча ҳаммаси бир-бири билан чамбарчас боғлиқ.Ортиқча вазндаги одамларда     2 типдаги қандли диабет,юрак қон томир касалликлари,бўғим касалликлари ,вена қон томирларининг  варикоз кенгайиши ,онкологик касалликлар ривожланади.
Буларга қўшимча тарзда ортиқча вазн аёлларда ва эркакларда репродуктив потенциялни пасайтиради ,ҳатто бепуштликка олиб келади,метаболитик синдром ривожланади,жигарни ёғ босади

Семизлик турлари
1. Алиментар –конституциал
2.Гипоталамик
3.Эндокринологик турлари фарқланади.
Алиментар –конституциал семизлик мунтазам кўп оқват егандан ривожланади.Бу кўпинча оилавий характерга эга бўлади.
Семизликнинг бу турида овқатланиш тартиби бузилган ,етарлича жисмоний ҳаракат ва юкламалар бўлмайди.
Гипоталамик семизлик
Гипоталамик семизликка эса гипоталамик тизим фаолиятининг издан чиқииши сабабчи бўлади
Эндокринологик семизлик
Эндокринологик семизликда бу патологияларга иккиламчи сабаблардан бири эндокрин безлари : гипотериоз,гиперкортинизм,гипогонадизм бўлиб ҳисобланади.
Семизлик даражалари:

  1. 1-даража-вазн меъёридан 30% ортиқ
  2. 2-даража-вазн меъёридан 30-50% ортиқ
  3. 3-даража-вазн меъёридан 50-100% ортиқ
  4. 4-даража-вазн меъёридан 100%дан ортиқ

Семизликнинг 1 ва 2 даражасида меҳнат қобилияти ва ҳаётий фаоллиги бузилмайди.
Семизликнинг 3 ва 4 даражасида ишлаш қобилияти пасаяда .улар тез чарчайди,кўп терлайди,чунки ёғ қатлами ёмон ўтказувчи бўлганлиги сабабли иссиқлик беришни қийинтлаштиради.
Ҳадеб терлаш натижасида иссиқликнинг муайян миқдори йўқотилади.Беморлар семизликдан,жисмоний иш бажарганда ҳаллослаб қолишдан нолийдилар.Ҳаллослаш  тана оғирлиги ошишига ҳамда перикардда ёғ тўқимаси тўпланиб қолишига ҳам боғлиқ.
Бундай беморларда аста-секин    юрак етишмовчилиги ривожланиб ,шишлар пайдо бўлади ,жигар катталашиб кетади.Юрак тож томирлар атеросклерози авж олади,бу эса кўкрак қисишига олиб келади.Семизлик натижасида аксари қандли диабет,ўт-тош ва буйрак касаллиги,бронхитлар,пневмониялар,гипертония,миокард-инфаркти ва бошқа касалликларга сабаб бўлади


 


Давоси комплекс даводир
Биринчи навбатда хулқ атвори терапияси,психологик ёрдам,турли кам калорияли парҳезлар.
Парҳез № 8.
Дори воситалари қабул қилишда аноректик препаратлар қўлланилади,улар очлик ҳиссини билдирмайди ёки иштаҳани бўғади шунингдек тўйимли озуқавий моддаларнинг ичакка сўрилишини камайтиради.Шу билан бир қаторда дори терапиясининг ножўя таъсирлари кўп.
Замонавий хирургик даволаш
.Хирургик даволашда бариатрик жарроҳлик семизликда 50 %гача вазни камайишига олиб келадиган ягона муолажа  ҳисобланади. Бу ошқозон ичак анатомиясини модификациялаш орқали амалга оширилади яни бази муолажа турида ингичка ичак қисми олиб ташланса баъзисида ошқозонни гастрошунтирлаш ва бандажирлаш ошқозонни кичрайтириш усуллари қўлланилади
Яна семизликни баллонли даволаш усули ҳам мавжуд.
Бунда ошқозонга эндоскопик йўл билан силликон баллон ўрнатилади.У физиологик эритма билан тўлдирилган бўлади.Аммо бу вақтинчалик  усул бўлиб
6 ой ишлайди.Бу усул ўта семиз одамларни операцияга тайёрлашдан одинў тказиладиган вазнни камайтириш учун ёрдамчи усул ҳисобланади.
Ҳамшираларнинг беморларга тавсиялари ва маслаҳатлари

  1. Парҳезга қатъий амал қилиш
  2. Жисмоний фаолликни ошириш
  3. Тана вазнини мунтазам назорат қилиб бориш
  4. Врач тавсиясига кўра даволаш бадантарбияси билан шуғулланиш
  5. Очиқ ҳавода кўпроқ сайр қилиш
  6. Шифокор кўрсатмаларига тўлиқ амал қилиш маслаҳати берилади

Ноинфекцион касалликларнинг келиб чиқишида семизликнинг роли жуда катта .Унинг оқибатларини юқорида айтиб ўтилди. Халқимизда “Касалликни даволагандан кўра унинг олдини олган маъқул”  деган маъқол бежизга айтилмаган. Албатта касални даволашдан кўра унинг олдини олишга кетадиган сарф харажат миқдори ҳам камроқ бўлади ва тиббиёт хадимларинг асосий эътиборини касалликларнинг профилактикасига қаратилиши лозим. Шунинг учун ҳам президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қатор чора- тадбирлар ишлаб чиқилмоқда. Ана шундай қарорлардан бири Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 декабрдаги
№ 4063 сонли “Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси ,соғлом турмуш тарзини қўллаб қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги қароридир. Республика ўрта тиббиёт ва фармацевт ходимлар малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази Термиз ҳуддудий бўлинмасида ҳам президентимиз томонидан чиқарилган қарор ва соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан чиқарилган буйруқлар ижросини таъминлаш мақсадида тингловчилар ва ўқитувчи ишчи ходимлар ўртасида эрталабки бадантарбия машғулотлари ташкил этилган ,чунки тиббиёт ходимлари аввало ўзлари ҳам маънавий ҳам жисмоний жиҳатдан соғлом бўлишлари керак.Инсон учун саломатлик битмас туганмас бойликдир ва ҳар бир инсон ўз саломатлиги учун ўзи жавобгарликни ҳис қилиши лозим .Шунинг учун соғлигимизни асрайлик ва авайлайлик соғлом турмуш тарзига амал қилайлик.

 

Республика ўрта тиббиёт ва фармацевт
ходимлар малакасини ошириш ва
уларни ихтисослаштириш маркази
Термиз ҳудудий бўлинмаси ўқитувчиси                      Ф.А.Қулмуродова

(455) marta o`qildi

SAHIFA O'LCHAMI

   

Parol:
Eslab qolish.


Ro`yhatdan o`tish