facebook facebook linkedin facebook nod32

Патронаж хизмати, патронаж хизматини ўтказиш қоида ва талаблари.

Muallif: Admin

Qo`shilgan sana: 2020-01-23

Патронаж хизмати,  патронаж хизматини
ўтказиш қоида ва талаблари.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йилнинг 29 мартида қабул қилинган ПҚ-2857-сонли қарори бу борадаги вазифаларни амалга оширишда муҳим дастури   ҳужжат вазифасини ўтамоқда. Қарор бирламчи тиббиёт муассасалари жойлашувини оқилона ташкил этиш, уларда кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш, патронаж тизимини сифат жиҳатдан тубдан яхшилаш, мамлакатда, унинг ҳар бир ҳудуди ва аҳоли яшаш пунктларида касалланиш даражасини пасайтириш, профилактика ишларини янада яхшилашга қаратилган. Ҳужжат ижроси доирасида 793 та қишлоқ врачлик пункти негизида қишлоқ оилавий поликлиникалари, 441 та тез тиббий ёрдам шохобчаси ташкил этилди. Фаолияти тугатилган 658 та ҚВП биноларини ҚВП ва поликлиника шифокорлари учун хизмат уй-жойи сифатида фойдаланишга берилмоқда. ҚВПлар, оилавий ва кўп тармоқли поликлиникаларда хизмат кўрсатиш вақтини соат 08:00 дан 20:00 гача узайтириш ҳисобига аҳоли учун бирламчи тиббий-санитария ёрдамидан фойдаланиш имконияти кенгайтирилмоқда. Ҳозирда мамлакатимизда касалликни даволаш эмас, балки олдини олиш — хасталикка сабаб бўлувчи омилни олдиндан аниқлаб, бартараф этиш механизмини йўлга қўйиш талаб этилмоқда. Буни эса тиббий патронаж хизмати билан оилаларга кириб борган ҳолдагина амалга ошириш мумкин. Шу нуқтаи назардан қишлоқ оилавий поликлиникаси собиқ ҚВПдан тубдан фарқ қилади. Янгидан ташкил этилаётган ушбу муассасалар замонавий тиббий асбоб-ускуналар — УТТ, ЭКГ ва бошқа текширув аппаратлари билан жиҳозланмоқда. Қишлоқ оилавий поликлиникаларида умумий амалиёт шифокори ва ўрта тиббиёт ходимларидан ташқари, жарроҳ, педиатр, акушер-гинеколог, стоматолог, ультратовуш текшируви мутахассиси каби тор мутахассислар фаолияти йўлга қўйилаётгани аҳоли тиббий кўрик ва маслаҳат олиш учун туман марказига, кўп тармоқли марказий поликлиникага қатнаб юришининг олдини олади.Мазкур қарорнинг мантиқий давоми сифасида 2017 йилнинг 13 сентябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида тиббий хизматлар сифатини яхшилашга, ўтказилаётган профилактика тадбирларининг самарадорлиги учун масъулиятни оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унга кўра, бириктирилган ҳудудда оилаларнинг тўлиқ патронаж билан қамраб олинишини таъминлаётган ва ўз фаолиятининг ижобий пировард натижаларига, шу жумладан, касалликка чалиниш пасайишига, гўдаклар ва оналар ўлими бўлмаслигига эришган патронаж тиббиёт ҳамширалари ва умумий амалиёт врачларига тариф ставкасининг 5 фоизидан 20 фоизигача миқдорда ҳар ойлик шахсий устама белгиланди.
Патронаж хизмати  ҳомиладорлар, гўдаклар, ёш оилалар, кексалар, янги фарзанд кўрган аёллар ва парваришга муҳтож ёлғиз қария, ногирон ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга уй шароитида тиббий хизмат кўрсатиш тизимидир. Демак, бу соҳа бутун мамлакат аҳолиси саломатлигига жавобгар йўналиш.
Патронаж хизматининг асосий -  Профилактик йўналишдаги тадбирларни янада такомиллаштириш ,хонадонлардаги касаллик келтириб чикарувчи омилларни эрта аниқлаб бартарф этиш ва натижада саломатлик кўрсаткичларини яхшилашга эришишдир.
Бунинг учун патронажларга бир қатор масъулиятли вазифалар юклатилган:
-аввало ўз ҳудудидаги аҳолининг саломатлиги тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлиш.
-ҳомиладорлар ,ёш болалар,қариялар ва беморлардан уйига бориб хабар олиш
-касалликлар профилактикаси,соғлом турмуш тарзи бўйича тушунтириш ишларини доимий олиб бориш.
Аҳолини мақсадли патронаж ва профилактик кўриклар билан қамраб олиш қуйидаги олти асосий тадбирни қамраб олади:
1.Хонадонининг тиббий ижтимоий холатини ўрганиш;
2.тиббий- санитария ёрдами борасида алоҳида эътиборга лойиқ бўлган контингент патронажи;
3.Аҳолининг профилактик кўриклари;
     4.Аҳолининг чуқурлаштирилган тиббий кўриклари;
     5.Диспансер кўриклари;
     6.Мақсадли тиббий кўриклар.
Тиббий патронаж ҳақида сўз борар экан кўз ўнгимизда патронаж ҳамшира гавдаланади.
Бугунги кунда тиббий патронажнинг мақоми ва мақсади, вазифаси тубдан ўзгарди. Энди тиббий патронаж хизмати:
-Умумий амалиёт шифокори
- Патронаж ҳамшираси
-Зарур холларда тор мутахассислар томонидан амалга оширилади.
Патронаж ишининг самарадорлиги уни шакллантириш механизмига хар томонлама боғлиқ. 2017 йилнинг 18 сентябрида Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг “Бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларида профилактик чора-тадбирларнинг самарадорлини учун масъуллигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 535- сонли буйруғи эълон қилинди.  Низомда ҳудуларда патронаж тизими ни ташкиллаштириш босқичлари ҳам алохида белгиланди. Унга кўра патронаж ишлари 5-босқичда олиб болрилади.
1-босқич. Ҳар бир УАШ ва патронаж ҳамширалари билан биргаликда худуд билан тўлиқ танишиб чиқади.Ўз ҳудудида яшовчи аҳоли тўғрисида маълумотлар базасини шакллантиради,”Ҳудуд паспорти” ва “Оила паспорти” га қайд қилади.
2-босқич. Бу босқични тахлилий хулосалар қилиш босқичи дейилади.Чунки биринчи босқич давомида олинган маълумотлар асосида қуйидаги хулосалар қилинади:
- кўчалар кесимида умумий хонадонлар сони
-уларда яшовчи ахоли сони
-аҳолининг ижтимоий таркиби
3-босқич биринчи ва иккинчи босқиядаги маълумотлар ва хулосалардан келиб чиқиб ,оилалар қуйидаги мезонларга асосан 4 гурухга ажратилади:
1- гурух-ижтимоий-иқтисодий холати ва саломатлиги яхши бўлган оилалар.
2-гурух-ижтимоий-иқтисодий холати ва саломатлиги ўрта бўлган оилалар

3- гурух-ижтимоий-иқтисодий холати ўртача  ва саломатлиги ёмон бўлган оилалар

4- гурух-ижтимоий-иқтисодий холати ва саломатлиги ёмон бўлган оилалар
4-босқич. Юқоридаги босқич асосида тўпланган маълумотлардан келиб чиқиб,хар бир УАШ ўзининг йиллик “ Патронаж ва профилактик кўриклар режаси”ни тузади ва шу асосда патронаж хакмшираси ьбилан муҳокама қилган холда уларнинг режасини тузади. Бунда йиллик патронаж режа -2та ярим йиллик режани,ярим йиллик режа -6та ойлик режа ,Ойлик режа эса –
4та хафталик режадан ташкил топади.
Шу билан бирга ,профилактик тадбирларни олиб боришда
-ноқобил ва эҳтиёжманд оилалар;
-чекка худудларда яшовчи оилалар;
-камситиш( дискриминация)га мойил оила вакиллари ;
-бир ва бир қанча ногирон ёки руҳий касалликка чалинганлар яшовчи оилаларга биринчи навбатда эътибор қаратилиши лозим.
Мазкур оила вакиллари доимий ва тизимли патронажга эҳтиёжи баланд ҳисобланиб,касалликлар профилактикаси ҳамда соғлом турмуш тарзи асосларини тадбиқ қилиш юзасидан санитария тарғибот ишлари билан тўлиқ қамраб олиниши зарур.
5-босқич. Бу босқичда УАШ ва патронаж хамшираси хафтанинг хар шанба кунихафта давомида олиб борилган ишлар тахлили ,кейинги хафта режасини қайта кўриб,унинг ижросини хаққоний бўлиши чораларини кўради.
Патронаж –аҳолининг тиббий-санитария хизмати борасида алоҳида этиборга лойиқ бўлган контингентига уйда тиббий ёрдам кўрсатиш тизими ҳисобланади.
-аҳолининг саломатлиги тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлиш;
-ҳомиладорлар,ёш болалар,қариялар ва беморларга уйига бориб хабар олиш;-касалликлар профилактикаси ,соғлом турмуш тарзи бўйича тушунтириш ишларини олиб боради .Бунда УАШ,патронаж ҳамшира ,МФЙнинг диний маърифат ва маънавият –ахлоқий масалалри бўйича маслаҳатчиси,маҳалла фаоллари,таълим муассасаларнинг маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосарлари ,жисмоний тарбия ўқитувчиси,таълим муассаса шифокорларининг ҳамкорликда иштироки назарда тутилган.

 

 Республика ўрта тиббиёт ва фармацевт
ходимлар малакасини ошириш ва
уларни ихтисослаштириш маркази
Термиз ҳудудий бўлинмаси ўқитувчиси                       М.К. Бозорова

(643) marta o`qildi

SAHIFA O'LCHAMI

   

Parol:
Eslab qolish.


Ro`yhatdan o`tish