facebook facebook linkedin facebook nod32

Соғлигимиз қўлимизда. Ўткир респиратор инфекциялари.

Muallif: Admin

Qo`shilgan sana: 2020-01-23

Соғлигимиз қўлимизда
Ўткир респиратор инфекциялари.

Нафас  йўли аъзолари ( юқори нафас йўллари – бурун бўшлиғи , халқум ва хиқилдоқ, қуйи нафас йўллари- кекирдак ва бронхлар хамда ўпка) нинг вирусли касаликлари тез ривожланиши билан хафли хисобланиди.
Грипп, қизамиқ, кўк йўтал ва бошқа вирусли касалликлардан  юқори билан биргаликда пастки нафас йўллари хам зарарланиши- яллиғланиши мумкин.
Ҳар учта боладан бирида шу хасталик туфайли кўплаб асоратлар кузатилтши мумкин.
Ўткир респиратор инфекциялар деб номланувчи бундай касалликлар ўз вақтида даволанмаса пневмония ( ўпка яллиғланиши), синусит ( бурун ёндош бўшлиқлари яллиғланиши), ўрта отит ( ўрта қулоқ яллиғланиши), юрак шикастлари сингари асоратлар рўй беради.
Ўткир респиратор инфекциялар туфайли яллиғланиш жараёнида емирилган тўқималар, хусусан , нафас олиш тизими шиллиқ қаватида қизариш, шиш, оғриқ, тана харорати кўтарилиши, яллиғланган аъзолар фаолияти бузилиши каби асосий патофизиологик белгилар намоён бўлади. Яллиғланиш ривожланишига қарап , аъзонинг лотинча номига “ ит” қўшимчаси қўшилиши билан, касаллик аниқ номланиши мумкин.
Масалан, ринит- бурун шиллиқ қаватининг яллиғланиши, фарингит- ҳалқум шиллиқ қаватининг яллиғланиши, трахеит – кекирдак шиллиқ қаватининг яллиғланиши, бронхит – бронхлар шиллиқ қаватининг яллиғланишидир.
Ўткир респиратор касалликлар аслида бурундаги ринитдан бошланади, яллиғланиш пастга йўналип, фарингит, ларингит, бронхитгача бўлган босқичларда давом этади, кўпинча  шу босқичлар ривожлана борип, пневмония (зотилжам) бошланади. Шунинг учун , ринитнинг олдини олиш, умуман ўткир респирптор инфекциялардан сақланиш чораларини кўриш зарур.Чунки инфекциялар туфайли келиб чиққан яллиғланиш махсулотлари ( заҳарлар, ферментлар)  қонга сўрилиши  натижасида , организмнинг бошқа тизимларида ( асаб, юрак- қон томир тизимларида) ҳам ўзига хос шикастланишлар кузатилади. Беморларнинг бошо оғрийди, тана харорати кўтарилади,бехол бўлади, иштаха йўқолади ва бошқа белгилар (симптомлар) юзага келади.


Аслида ,хавода тарқалаётган томчилардаги касаллик қўзғатувчилари ( микроорганизмлар) қуруқ ҳаво ва қуёш нурида бир неча дақиқада нобуд булади. Маълумки, куз, қиш, баҳор ойларида деразалар ёпиқ туради, хоналар шамоллатилмайди, микроорганизмларга акс таъсир кўрсатувчи қуёш нурлари кам бўлади, шу туфайли бу фаслларда ўткир респиратор инфекциялар кўп  учрайди Ўткир вирусли инфекцияларда бош оғриғи , кўз  ёшланиши, тумов , бурун қичиши, қулоқ оғриғи,  томоқ оғриғи, томоқ ачиши, товуш хириллаши, қуруқ  йўтал, ҳанстраш, кўп терлаш умумий бехоллик,тез чарчаш, уйқучанлик, титроқ, бюқори харорат, хид сезишнинг сусайиши сингари аломатлар беморни безовта қилади.
Ташхис  қўйишда  шифокор эътиборли бўлиўи, кўплаб аломатлари ўхшаш
Бўлгани учун ўткир респиратор инфекцияларни ангина ва  шунга ухшаган касаликлар билан адаштирмаслиги керак . Бундан ташқари , ўткир респератор вирусли инфекциялар бошқа специфик касалликлар, масалан, қизамиқ, дифтерия, скарлатина, инфекцион вирусли гапетит билан таққосланиши керак.
Шифокор вирусларга қарши таъсир кўрсатувчи препаратлар, масалан интерферон ва бошқа дори воситаларни қабул қилишни буюриши мумкин.


Вируслар бактериялардан фарқли ўлароқ, фақат хўжайралар ичида кўпаяди. Хўжайра ичидаги вируслар эса организмда дорилар таъсиридан мустахкам ҳимояланган. Шу  сабабли , вирусларга қарши курашишда аввало, зарарланган хужайраларни парчалаш назарда тутилади. Шу жихатдан қараганда антибиотиклар бактерияларга  қарши таъсир кўрсатади, аммо вирусларга таъсир кўрсатмайди.
Лекин ўткир респиратор инфекцияларга бактериал инфекция қўшилган чоғдагина антибиотикларни қўллаш самара беради . Антибиотикларни билиб- билмай, врач  маслахатисиз қабул қилиш организмга зиён етказади . Бемор шифокор назорати остида даволаниши  мухим  . Тузалишини тезлаштириш мақсадида унга уй шароитида қўшимча муолажалар буюрилади “ С”  витаминга бой   махсулотлар: ( наъматак дамламаси, анор шарбати, малина, смородина, мураббоси, лимон чой сингарилар) тавсия этилади.

Республика ўрта тиббиёт ва фармацевт
ходимлар малакасини ошириш ва
уларни ихтисослаштириш маркази
Термиз ҳудудий бўлинмаси ўқитувчиси                      М.Бозорова.

(457) marta o`qildi

SAHIFA O'LCHAMI

   

Parol:
Eslab qolish.


Ro`yhatdan o`tish