facebook facebook linkedin facebook nod32

2019 — 2025 yillarda O‘zbekiston Respublikasining sog‘liqni saqlash tizimini rivojlantirish KONSEPSIYASI bo'yicha sayyor seminar darslari

Muallif: admin

Qo`shilgan sana: 2019-06-13

Қизириқ туман тиббиёт бирлашмасида бўлиб ўтган
семинар тўғрисида

Республика ўрта тиббиёт ва фармацевт ходимлар малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази Термиз худудий бўлинмаси ўқитувчилари Давлатова Гулноза, Саидмуродов Мирзохид, Мамаражабова Заринисолар томонидан 2019 йил 11 июнь куни Қизириқ туман тиббиёт бирлашмасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 07 декабрдаги “2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси” тўғрисидаги № ПФ-5590-сонли  фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 декабрдаги “2019-2022 йилларда юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллиги даражасини ошириш” тўғрисидаги № ПҚ-4063-сонли  қарорлари асосида  семинар ташкил этилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Семинарда туман тиббиёт бирлашмасида фаолият олиб бораётган шифокорлар ва ўрта тиббиёт ходимлари шу жумладан  ахолига бирламчи тиббий санитария хизматини кўрсатувчи ҚВП ва ҚОПларда фаолият олиб бораётган патронаж хамширалари иштирок этишдилар.
Бу каби семинарларни ўтказишдан кўзланган мақсад, шундан иборат бўлдики, тиббиёт соҳасидаги долзарб масалаларнинг ечимини топишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг №ПФ-5590-сонли фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг №ПҚ-4063-сонли Қарорларининг мазмун-моҳият мақсад ва вазифалари ёритиб берилди.


 

(332) marta o`qildi

SAHIFA O'LCHAMI

   

Parol:
Eslab qolish.


Ro`yhatdan o`tish