facebook facebook linkedin facebook nod32

Коронавирусни юқтирмаслик учун нималарга аҳамият қилиш лозим

Muallif: Admin

Qo`shilgan sana: 2020-03-27

Коронавирусни юқтирмаслик учун нималарга аҳамият қилиш лозим
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Янги коронавирус ҳақида қисқача маълумотлар ва уни юқтирмаслик учун тавсиялар берди.

korona

Янги коронавирус Хитойда 2019 йил декабрда аниқланиб, шу пайтдан бошлаб дунё мамлакатлари бўйлаб тарқалмоқда. Коронавирус нафас олиш ҳужайраларини шикастлайди.
Инкубацион даври 2 кундан 14 кунгача давом этади. Ҳозирги кунда вирус тарқалиши асосан одамдан одамга, кўпинча яқин алоқа оқибатида ўтиши эвазига юз бермоқда. Вирусни юқтирмаслик ва ундан ҳимояланиш учун ССВ тавсиялар берди.

Коронавирус аломатлари:

• Иситма, йўтал, ҳолсизлик ва нафас қисиши.

Хавф гуруҳига кимлар киради?

Янги коронавирусни барча ёшдаги одамлар юқтириши мумкин. Ёши катта, сурункали касалликка йўлиққан, иммунитети заифлашган одамлар касалликни бошдан кечириши қийинроқ кечиши мумкин.
Коронавирусга қарши вакцина борми?

Ҳозирги кунда инфекциянинг олдини олиш учун вакцина, шунингдек, 2019-nCоV вирусга қарши махсус даволаш мавжуд эмас. Клиникалар томонидан тестдан ўтказилиб, ўзига хос даволаш усуллари бугун ўрганилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва дунё давлатларининг мутахассислари билан биргаликда вирусга қарши янги вакцина ва даволаш методларини яратиш устида фаол ишлашмоқда.

Юқтириб олиш хавфини қандай камайтириш мумкин?

• Қўлларни тез-тез ва яхшилаб совун билан оқар сувда ювиш, спиртли дезинфекцияловчи воситалардан фойдаланиш, овқат қилиш давомида ҳамда ундан олдин ва кейин, шунингдек, овқатланишдан олдин, ҳожатхонадан ёки ҳайвон билан алоқадан кейин қўлларни ювиш;
• Юзингизни қўлингиз билан кўп ушламанг;
• Имкон қадар театр, кинотеатр, аэропорт, вокзал бозор ва катта дўконлар каби кўп одам йиғиладиган жойларга боришни камайтиринг. Бозорга борганда ҳайвонлар билан бевосита алоқа қилишдан чекининг;
• Йўталганда, бурун қоққанда ва аксирганда оғиз билан бурунга букилган тирсак, енг ёки салфеткани тутинг. Ундан кейин салфеткани дарҳол ахлатга ташланг ва қўлингизни ювишни унутманг;
• Шамоллаш ёки грипп аломатларига эга одамлар билан яқин алоқа қилишдан чекининг. Яқин алоқа деганда бемор билан икки метр доирасида, у билан бир хонада ёки узоқ вақт мобайнида касал юқтирган беморга қараш зонасида индивидуал ҳимоя воситаларисиз (халат, қўлқоп, ниқоб) бўлиш тушунилади. Шунингдек, яқин алоқа бемор бўлган хонага қатнаш, касал юқтирган одамдан ажралиб чиққан суюқлик, масалан, балғам, билан алоқани ўз ичига олади;
• Касалликнинг илк аломатлари кузатилганда, уйда қолинг ва дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.

Озиқ-овқат хавфсизлиги учун зарур чора-тадбирлар

• Хом гўшт ва пиширилган маҳсулотлачун алоҳида пичоқ ва чопиш тахталарини ишлатинг;
• Пиширилган маҳсулотлар билан муомала қилишдан олдин хом маҳсулотларни, айниқса, гўшт ва сут маҳсулотларини ушлагандан кейин қўлларни астойдил ювинг;
• Гўшт маҳсулотларини овқатга ишлатиш шарти шуки, улар яхшилаб қайнатилган ёки қовурилган, яъни пухта пиширилган бўлиши керак;
• Касал ҳайвон ёки касаллик оқибатида ўлган ҳайвон гўштини асло овқатга ишлатманг;
• Келиб чиқиши ҳайвонларга мансуб маҳсулотларнинг хом ёки чала қайнатилганларини истеъмол қилишдан чекининг. Кесишма зарарланишга йўл қўймаслик учун хом гўшт, сут билан эҳтиёткор муомала қилиш лозим. Сутни яхшилаб қайнатинг.

Инфекциядан ҳимоя воситаси сифатида оғиз ва бурун учун мўлжалланган тиббий ниқобни тақиб юриш қандай ҳолатларда шарт?

• Сизда респиратор инфекция аломатлари кузатилса – йўтал, нафас олишда қийналиш бўлса;
• Респиратор инфекция аломатларига эга беморга қараётган бўлсангиз;
• Соғлиқни сақлаш тизими ходими бўлиб, респиратор инфекция аломатларига эга беморларни бориб кўрсангиз тиббий ниқобни тақиб юришинигиз шарт.

Спиртли воситалар ёрдамида болалар қўлини дезинфекция қилиш учун зарур шарт-шароитларни мажбурий тартибда яратинг

• Болаларга қўлларни совун билан астойдил ва тез-тез ювиш, спиртли дезинфекцияловчи воситалардан фойдаланиш, овқатланишдан олдин ҳамда ҳожатхонадан кейин қўлларни ювиш, дарс ва танаффус пайтида спиртли нам салфеткаларда артиш зарурлиги ҳақида эслатиб туринг;
• Болаларга юзларини кўп қўл билан ушламасликни тавсия этинг;
• Болалар йўталганида, бурун қоққанида ва аксирганида оғиз билан бурунга дастрўмол ёки салфеткани тутинг. Ундан кейин дастрўмол ёки салфеткани дарҳол ахлатга ташланг ва қўлни ювинг;
• Болаларга шамоллаш ёки грипп аломатларига эга одамлар билан мулоқот ёки яқин алоқа қилишдан чекинишни айтинг (яқин алоқа деганда бемор билан икки метр доирасигача туриш);
• Болаларда илк касаллик аломатлари кузатилганда, уйда қолиш ва дарҳол шифокорга мурожаат қилишни тавсия қилинг;
• Боғча болаларидан биронтаси касалланса, дарҳол уни изоляция қилинг, касалланиш ҳақида ота-онасига хабар беринг ва тез тиббий ёрдам чақиринг;
• Болларга доим оғиз ва бурун учун мўлжалланган тиббий ниқобларидан фойдаланишни ҳамда яшаш уйлари ва синф хоналарини тоза ҳаво билан шамоллатишни тавсия этинг;

«Карантин» режими: тақиқлар, тоза ҳаво ва болалар иммунитети ҳақида

galsses
25 мартдан бошлаб жамоат жойларида ниқобсиз юрганлик учун фуқаролар 1 базавий ҳисоб миқдорида (223 минг сўм), қоидабузарлик такрорланганда эса 3 базавий ҳисоб миқдорида (669 минг сўм) жаримага тортилади.
Ниқоблар йўқлиги учун жарима тўланади. Уларни қандай тўғри тақиш керак? Нега ниқоблардан кўра респираторлар яхшироқ ишлайди? Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти соғлом одамларга ниқоб тақиш бўйича тавсиялар бермайди. Шунга қарамасдан, бугундан бошлаб Ўзбекистонда ниқобсиз юрган фуқароларга “огоҳлантириш” берилади, 25 мартдан бошлаб эса ушбу қоидани бузганлик учун 1 базавий ҳисоб миқдорида (223 минг сўм) жарима тўланади, қоидабузарлик такрорланганида жарима миқдори 3 бахавий ҳисоб миқдорини (669 минг сўм) ташкил қилади. Ҳозирча жаримани ким ёзиб бериши ва уни тўлаш процедураси қандай бўлиши тушунарсиз. Anhor.uz мухбири уўбу саволларни тегишли органларга йўллади, ҳозирча эса соғлиққа зарар етказмаслик учун ниқобларни қай тарзда тўғри тақиш кераклигини эслатиб ўтамиз.

Ниқобни қандай ҳолатларда тақиш керак?

- Агар соғлом бўлсангиз, ниқобни Covid-19 га гумони бор беморларга қараган пайтингизда тақинг;
- Агар йўталсанги ёки сизда тумов бўлса тақинг.

Ниқобни қандай қилиб тўғри тақиш керак?

- Ниқобдан фойдаланишдан олдин қўлларни яхшилаб ювиш ёки уларга ишлов бериш керак;
- Ниқоб бурун ва оғизни ёпиши, у юзга зич ёпиб туриши керак;
- Агар ниқобни таққан бўлсангиз, унга қўлларни теккизиш мумкин эмас. Агар қўлларни теккизишга улгурган бўлсангиз, уларни совунлаб ювинг ёки антисептик билан ишлов беринг;
- Бир марталик ниқобдан такрор фойдаланиш мумкин эмас. Агар ниқоб нам ёки ифлосланган бўлса, уни ечиб ташланг.

Ниқобни қандай тўғри ечиш керак?

- Ниқобни тасмачаси орқали ечиш лозим;
- Ниқоб биологик қуролга айланмаслиги учун уни чиқинди қутисига ташланг (бу муҳим!);
- Ниқобни ечгандан кейин қўлларни ювиш ёки уларга ишлов бериш керак;
- Агар зарур бўлса, янги ниқобни тақишингиз мумкин.

Ниқобларнинг салбий томони нимада?

- Ниқоблар кўзларни ёпмайди. Шунга мос равишда, айрим вируслар учун энг қулай юқиш йўлларидан бири очиқ ҳолда қолади.
- Ниқоблар бурун ва оғизга зич ёпишиб турмайди. Демак, вирус олдингидай уларга тушиши мумкин.
- Ниқобларнинг тешиги ҳаддан ташқари катта бўлиб, улар орқали майда томчилар ўтиши мумкин. Аммо йирик томчиларни (агар одам бевосита сиз томонга аксирган бўлса) ниқоб бироз вақтга ушлаб қолади.
- Ниқобларни тўғри тақиш жуда ноқулай, бу уларнинг фойдасини деярли минимумга етказади.

Агар респиратор тақилса-чи?

FFP2 респираторлари ниқоблардан кўра яхшироқ ишлайди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тиббиёт ходимларига айнан улардан фойдаланишни тавсия этади. Одатда одамлар энг паст ҳимоя синфига (FFP1) эга ниқобларни харид қилишида (яна FFP2 ва FFP3 ҳам бор). Бундай ниқоблар зарарланган зарраларни материянинг ўзи орқали ва ён томонлардан осон ўтказади. Аммо бу ерда бир нечта муҳим камчиликлар мавжуд:

- Бундай респираторларда нафас олиш оғир, айниқса узоқ вақт давомида. Шу боис нафас йўлларининг сурункали касалликларга ёки юрак-қон томир тизими касалликларига эга кишилар, шунингдек айрим руҳий бузилишларга эга одамлар учун бундай респираторларни тақиш хавфли ҳисобланади – буни шифокор билан муҳокама қилиш керак.
- Бундай респираторлар болаларда ва соқоли ёки мўйлови бор кишиларда яхши турмайди, шу боис бундай ҳолатда ҳимоя ёмонроқ бўлади.

Коронавирусни юқтирмаслик учун юзаларни қандай дезинфекциялаш керак.

Вирус маиший буюмларга осон ўтириб қолади: жарроҳлик қўлқопларида у 8 соатгача яшайди, қоғоз, пластик, ёғоч ва шишада – 4-5 кун. Энг кўп ишлатиладиган маиший буюмларга совутгич, микротўлқинли печ, стол ва стуллар, эшиклар ва шкафларнинг тутқичлари ҳамда телевизор пульти, телефон ва компьютер киради. Шу боис уларнинг юзаларини мунтазам равишда дезинфекциялаш зарур. Хўш, буни қай тарзда тўғри қилиш мумкин? Бу ҳақда ССВ ҳузуридаги СЭС агентлиги Эпидемиологик мониторинг ва профессионал тадбирларни ташкил қилиш бошқармасининг етакчи мутахассиси Муқаддас Хўжақулова билан суҳбатлашдик.

Юзаларни қай даражада тез-тез артиш керак?
Ҳар куни (мунтазам тозалаш ишлари оралиғида). Юзаларга иложи бўлса ҳар сафар фойдалангандан кейин тез-тез ишлов бериш лозим.

Нима билан ишлов бериш керак? Антисептик биланми? Агар у йўқ бўлса-чи?
Уйдаги юзаларни яхшиси совунли эритмалар билан ишлов берган маъқул. Кўпроқ самарага эга бўлиш учун махсус ювиш воситалари, спирт асосидаги антисептиклар, дезинфекцияловчи воситалардан фойдаланиш мумкин. Бунда ҳидсиз, аллергик реакцияни келтириб чиқармайдиган ва болалар учун хавфсиз бўлган воситаларни танлаш тавсия этилади.

Юзаларга ишлов бериш учун қўлқоп керак бўладими?
Ҳа, ишловни бир марталик қўлқопларда амалга оширишни маслаҳат беришади. Аммо уйда бундай қўлқоплар бўлмаса, резина қўлқоплардан фойдаланинг. Муҳими, ваннахона ва ошхонани тозалаш учун битта қўлқопдан фойдаланмаслик керак. Бир жуфт қўлқопдан фойдаланиш тозалаш ишларининг самарадорлигини бир неча бараварга оширади. Шунингдек қўлқопларнинг ўзини ҳам дезинфекциялашни унутманг. Буни тозалаш ишларининг якунида қилиш керак, уларни совунли сувда ювиш мумкин.

Ишлов бериш ишларини нимадан бошлаш лозим?

Энг узоқ хоналардан бошлаб ванна ва ҳожатхона билан якунлаган маъқул. Дераза, эшик, шкафлар, маиший техника тутқичларига ва ўчириб-ёқиш мосламаларига алоҳида эътибор қаратиш зарур. Кранлар ва унитазга сув оқизиш тугмачаларини ҳар куни зарарсизлантириш тавсия этилади. Барча юзаларга, шу жумладан майда буюмларга яхшилаб ишлов беринг.

Тушунарли, яна нималарни билиб қўйган маъқул?

Қўлқопларни ечгандан кейин қўлларни ювиш зарур.

(227) marta o`qildi

SAHIFA O'LCHAMI

   

Parol:
Eslab qolish.


Ro`yhatdan o`tish