facebook facebook linkedin facebook nod32

12 may "Xalqaro hamshiralar kuni" munosabati bilan o'tkazilgan bayram tadbiri

Muallif: admin

Qo`shilgan sana: 2019-05-13

12 МАЙ «ХАЛҚАРО ҲАМШИРАЛАР КУНИ» МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎТКАЗИЛГАН БАЙРАМ ТАДБИРИ

      Ҳар йили 12 май куни мамалакатимиз миқёсида “Халқаро ҳамширалар куни” касб байрами сифатида кенг нишонланиб келинмоқда. Шу муносабат билан 2019 йил 11 май куни Термиз шаҳар “Ёшлар” театрида байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Республика ўрта тиббиёт ва фармацевт ходимлар малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази Термиз ҳудудий бўлинмаси ходимлари ва тингловчилар фаол иштирок этди.
Байрам тадбирини маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари Н.Кичинов кириш сўзи билан очиб, тадбир иштирокчиларини байрам билан табриклаб ўтди.
Тадбир иштирокчиларини касб байрами ҳудудий бўлинма маркетинг ва мониторинг бўлими бошлиғи Шералиев Ғайрат Азимович табриклаб ўтди.


    Байрам табриклари давом эттирилиб “Шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатиш бўлими” 1-гуруҳ тингловчиси Раззақов Искандар, “Шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатиш бўлими” 2-гуруҳ тингловчиси Холмўминов Ўткир, “Шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатиш бўлими” 3-гуруҳ тингловчиси Аманова Жарқин, “Неонатологияда ҳамширалик иши” гуруҳи тингловчиси Хўжаева Насибалар сўзга чиқиб байрам билан табриклаб ўтди.


Тадбир давомида Термиз шаҳар “Ёшлар” театри актиёрлар томонидан саҳналаштирилган саҳна кўринишлари ва мусиқали бадиий  чиқишлари билан давом эттирилди.




 

(296) marta o`qildi

SAHIFA O'LCHAMI

   

Parol:
Eslab qolish.


Ro`yhatdan o`tish