facebook facebook linkedin facebook nod32

"Hamshira 2019" Surxondaryo viloyat bosqichi

Muallif: admin

Qo`shilgan sana: 2019-04-24

"Ҳамшира 2019" Сурҳондарё Вилояти босқичи

Ҳозирги кунда тиббиёт сохасини ривожлантириш ва беморларга самарали тиббий хизмат кўрсатилишига ката аҳамият берилмоқда. Ушбу олдинга қўйилган мақсадга тўғри эришишда ўрта тиббиёт ходимлар яъни ҳамшираларнинг роли ҳам катта аҳамият касб этади. Тиббиёт соҳасида фаолият юритувчи ҳамширалар билимли, доно ва зукко, эстетик жихатдан барча талабларга жавоб беришлари лозим. Худди шундай ҳамшираларни танлаб олиш ва иш жараёнига тўғри тарғиб қилиш мақсадида ҳар йили туман, вилоят ва республика миқёсида ҳамширалар кўрик танловлари ўтказилиши анъанага кирган.Худди шундай тадбир Сурхондарё   вилоятида ҳам “Ҳамшира-2019” кўрик танлови бўлиб ўтди.
Вилоятимизда “Ҳамшира-2019” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Тадбир Сурхондарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ходимлари, Соғлиқни сақлаш ходимлари Касаба уюшмаси вилоят кенгаши ва Сурхондарё вилоят Ҳамширалар ассоциацияси ҳамкорликда ташкил этилди. Танловнинг вилоят босқичида туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган 15 нафар ҳамшира қизлар ўзаро беллашди.





“Ҳамшира-2019” танлови вилоят босқичида ўтган йиллардан фарқли равишда бу йил танловни ўтказиш тартиби, баҳолаш мезонлари янада такомиллашди. Танловда асосий эътибор ҳамшираларнинг билими, интеллектуал ва касбий салоҳиятига қаратилди. Шунингдек, иштирокчиларнинг тиббиёт билан бирга мамлакатимиздаги сиёсий жараёнлар, соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларга дахлдорлик туйғуси, фаол фуқаролик позицияси баҳолашнинг муҳим мезонларидан этиб белгиланганлиги муносабати билан кўрик танлов иштирокчиларини назарий ва амаллий билимларини адолатли баҳолаб бориш мақсадида  Республика ўрта тиббиёт ва фармацевт ходимлар малакасини ошириш ва ихтисослаштириш маркази Термиз ҳудудий бўлинмасидан мутахассислар жалб қилинди ва иштирок этишди.




 “Ҳамшира - 2019” кўрик танловининг Сурхондарё вилоят босқичида Узун туман тиббиёт бирлашмаси травматология бўлими ҳамшираси Мохира Холмўминова биринчи ўрин совриндори бўлди. У ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Вилоят руҳий-асаб касалликлари шифохонаси ҳамшираси Мая Валиева иккинчи, Олтинсой туман тиббиёт бирлашмаси марказий туғруқ мажмуаси навбатчи дояси Покиза Қурбонова учинчи ўринга сазовор бўлди. Уларга ҳам танлов ташкилотчилари томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.


 

 

(431) marta o`qildi

SAHIFA O'LCHAMI

   

Parol:
Eslab qolish.


Ro`yhatdan o`tish