facebook facebook linkedin facebook nod32

DPMlarda akusherlik va ginekologik yordam ko‘rsatish

Muallif: admin

Qo`shilgan sana: 2019-04-12

DPMlarda akusherlik va ginekologik yordam ko‘rsatish юклаб олиш.doc

Мавзу: Ўзбекистонда акушерлик – гинекологик ёрдамини ташкил этиш асослари.
                                                Режа:                

  1. Акушерлик ва гинекология ривожланиши.
  2. Туғруқхона мажмуасининг ташкил  этилиши.
  3. Акушерлик  хужжатлари.

Акушерлик-тиббиётнинг қадимий илдизларидан бири. Акушерлик ва гинекология ривожланишини тарихий маълумотлари.
«Акушерлик» сўзининг замонавий тушунчаси (aicousher-туғиш) – бу тиббиёт тартиби, аёл-бола туғиш функцияси, нормал ва патологик, хомиладорлик даврида туғруқ ва туғруқдан кейин даврларда рационал ёрдам бериш услубларинии ўрганадиган фандир. Акушерликда анатомик, физиологик, клиник, бактериологик ва биохимик текшириш усулларидан фойдаланилади. Акушерлик бир билан якин боғланган –қуйидаги бўлимлардан иборат, хомиладорлик, туғруқ ва туғруқдан кейинги даврларни физиологияси ва потологияси, акушерлик жаррохлиги, янги туғилган чақалоқ физологияси ва патологияси.
Акушерлик-тиббиётнинг кадимий илдизи бўлса, гинекология эса XIX аср ўртасида алоҳида фан сифатида яралди. 2-та фан ҳам бир-бири билан узвий боглик, лекин келиб чиққан тарихий қарашлар акушерлик ва гинекологияни  тиббиётнинг алохида фан сифатида   ажратди.
Акушерлик сўзи француз тилида “accoucher”-туғмоқ маъносини англатувчи қадимий тиббиёт фанининг бир тармоғи бўлиб, аёллар организмида ҳомиладорлик, туғруқ ва чилла даврида рўй берадиган физиология ва патологик жараёнларни ўрганувчи, уларнинг олдини олиш ишларини ташкил этувчи фандир. Акушерлик аслида гинекология (gynaecos-аёл, logos-таълимот) фанининг бир қисми ҳисобланади. Гинекология аёллар жинсий аъзоларининг физиологияси ва патологиясини ўрганувчи фандир.
Аёллар маслахатхонаси – бу диспансер типидаги амбулатор-шифохона.
Қайсики унинг ишида замонавий соғлиқни сақлашни асосий принципи бўлган – профилактика ва даволаш бирлиги кашф этилган.
Аёллар маслахатхонасининг асосий мақсади аёлларни соғломлаштиришга йуналтирилган даволаш-профилактик алоқаини бериш, оналар ва перинатал касалланишни профилактикаси ва улимни олдини олишга каратилган.
Бу мақсадга эришиш учун аёллар маслахатхонасида қуйидаги масалалар хал килиниши керак:
-хомиладорлик, туғруқ, туғруқдан кейинги ва гинекологик касалликларни олдини олишга каратилган даволаш-профилактика ишларини амалга ошириш, хомилани перинатал химоя қилиш;
-акушерлик-гинекологик алоқаини бериш;
-контрацепция ишларини олиб бориш, абортлардан огохлантириш;
-амалиётга патологик хомиладорликни, тугувчиларнинг касалликларини ва гинекологик беморларнинг замонавий диагностика усулларини, профилактикасини ва даволашни киритиш;
-санитар-оқартув ишларини олиб бериш;
-Оналик ва болаликни химоя қилиш қонуни асосида аёлларни социал-хукукий химоя қилишни таъминлаш;
-соғлом турмуш тарзини тавсия қилиш;
-туғруқхоналар, катталар ва бошқалар поликлиникалари, тез тиббий алоқа ва бошқа даволаш – профилактик муассасалар  билан (силга қарши, тери-таносил, онкологик диспансерлар ва бошқалар) систематик  алоқани амалга ошириш;
-оилани режалаштириш ишларини олиб бериш.
Аёллар маслахатхонасини ишининг бажарилиши махсус формадаги хужжатларда олиб борилади.
Акушер-гинекологларни уйга бориши ( патронаж) ҳам хисоблаб чиқилган.  Акушер-гинеколог амбулатор қабулда 1 соатда 5та одамни қабул калади, Аёллар ахолисини оммавий диспансердан ўтказиш у-н қуйидаги тадбирларни куллаш:
-Бутун аёл ахолисини ҳар йили лаборатор ва инструментал текшириш асосида кўрикдан ўтказиш;
-Кўрикдан аввал бошқа замонавий диагностик усуллар орқали даволашга мухтожларни;
-Касалликларни эрта даврларда аниклаш;
-Соғломлик холатини индивидуал тарзда аниклаш ва бахолаш.
-Зарур тиббий ва социал тадбирларни ишлаб чиқиш ва ўтказиш, ва аёллар соглигини динамикада кузатиш.
Ҳар йили диспансердан ўтказиш ва хурикдан олдинги текширишлар натижасида қуйидаги аёллар гурухи ажратилади:
Соғлом (д-I), хеч кандай шикоятлари йўқ, анамнезида касалликлар ёки алохида орган ва системалар функцияси бузилиши учрамаган аёллар. Уларга яна кузатиш лозим бўлган аёллар ҳам киради (қайсини уларда артериал босим ва шунга ўхшаш организмнинг физиологик ҳарактеристикаси аҳамиятсиз узгарганларда);
Деярли соғломлар (Д-II), анамнезда уткир ёки сурункали касаллиги борлар, лекин куп йиллар давомида касаллик кечишида хуружлар бўлмаган;
Касаллар, даволашга мухтожлар (Д-III), касалликни компенсированланган кечиши билан, каш буладиган хуружлар, ишкобилиятини давомий бўлмаган тарзда йўқотиш; касалликни субкомпенсированланган кечиши билан, иш кобилиятини давомий тарзда йўқотиш; касалликни декомпенсирланган кечиши, тургун патологик ўзгаришлар билан, иш қобилиятини тургун йўқотадиган.
Аёллар маслахатхонасини тўғри иш фаолиятида муддати 12 хафтагача бўлган 70-90% хомиладорлар кузатув остига олиниши керак, 28 хафтадан кейинги муддатдагилардан хисобга олинмаганлар бўлиши керак эмас.
Ҳамиладор вақтида хисоб (учетга) олинганда улар туғруқлага аёллар маслахатхонасини 14-16 марта (хомиладорликни 1-ярмида ойда 1 марта, 2-ярмида 2 марта), тугганлар камида 2-3 марта қабулга келишлари керак.
Аёллар маслахатхонасида хисобга олинган барча хомиладорлар, хомиладорлик кечиши давомида 2 марта терапевт кўригидан утиш керак (1-марта 12 хафтагача), қонда резус-факторни текшириш ва 3 марта (хомиладорликни триместрлари буйича) Вассерман реакциясига текшириш керак. Қони резус-манфий бўлган аёллар 12-17% холларда учрайди. Барча хомиладорлар туғруққачага “ оналар  мактабида” физиопсихопрофилактик тайергарликдан утишлари керак,  Улар яна окулист, стоматолог, отоларингологлар куригидан, бошқа мутахассислардан эса кўрсатмаларга кўра ўтишлари керак.
Туғруқхона мажмуи
Туғруқхона мажмуи; касалхонанинг акушерлик ва гинекологикбўлимлари аёлларга хомиладорлик, туғруқ ва туғруқдан кейинги даврларда, гинекологик касалларга малакали тиббий алоқа курсатиш, ҳамда янги туғилган чақалоқларни парвариш қилиш учун махсуслаштирилган.Туғруқхона, жойлашган худуд буйича ёрдам курсатади, лекин биринчи, шошилинч тиббий ёрдам турар жойдан ташқари ҳамма хомиладорларга ва тугувчиларга курсатилади.Госпитализация қилиш тиббий ишчиларнинг йўлланмалари орқали амалга оширилади, лекин аёл ўзи ҳам туғруқхонага мурожаат қилиши мумкин.
Туғруққа ёрдам берувчи дпм ларнинг тузилиши
Акушерлик-гинекология мажмуйи ҳомиладор, туғувчи ва туққан аёллар, янги туғилган чақалоқлар, жинсий аъзолари касалланган аёлларга стационар ёрдами кўрсатишга мўлжалланган. Туғруқ муассасасида ишни яхши ташкил этиш орқали, туғруқ ва туғруқдан кейин учрайдиган асоратларни, янги туғилган чақалоқлар касалликларининг олди олиниб, ўлим юз беришига йўл қўйилмайди. Туғруқ муассасаларининг тузилиши.

Туғруқ муассасасида қуйидаги бўлимлар бўлади:
-стационар;
-даволаш-диагностика бўлинмалари;
-маъмурий-хўжалик қисми.
Туғруқ муассасаси тузилиши даволаш профилактика муассасалари қурилиш меъёрлари ва талабларига мос бўлиши керак.
Туғруқ бўлими қуйидагиларга эга бўлиши керак:
-кислород таъминоти;
-иссиқ ва совуқ сув таъминоти;
-канализация;
-санитар бактериоцид нурлатгичлар ёки вентеляция.
Туғруқ стационари ўз тузилмасида қуйидаги бўлимларга эга:
-кўриб текшириш хонасидан иборат қабул қилиб ўтказиш блоки;
-ҳомиладорлик патологияси бўлими;
-1-акушерлик бўлими;
-2-акушерлик бўлими;
-реанимация ва жадаллаштириш бўлими (ҳомиладор, туғаётган ва туққан аёллар учун).
-янги туғилган чақалоқлар реанимацияси ва жадал даволаш бўлими;
-гинекология бўлими;
-стерилизация ва лаборатория бўлими.
Барча бўлимлар тиббий аппаратлар, асбоб ускуналар ва жиҳозлар, парвариш воситалари билан таъминланган бўлиши керак.
Туғруқ муассасаларининг тузилиши.
Қабул бўлимининг вазифалари:
Қабулхона бўлимида тиббий ходим учун стол, 2-3та стул, тарози, бўй ўлчагич, танометр, фонендоскоп, тазомер, стедоскоп, стерил қўлқоплар, резина катетерлар, Эсмарх кружкаси, стерил дока ва пахтали шариклар, шошилинч туғруқ қабул қилиш учун зарур бўлган воситалар тўплами, 1-тиббий ёрдам кўрсатиш учун керак бўлган дорилар сақланадиган шкаф бўлиши лозим.
-физиологик бўлимига туғувчи аёл орқали юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш;
-ШИИ нинг олдини олиш мақсадида соғлом туғувчи аёлларни юқумли касалликка шубҳа қилинган аёллардан ажратиш;
-шахсий санитар ишловидан ўтказиш йўли билан септик касалликларнинг олдини олиш.      
Қабул бўлимига келган аёлнинг аҳволига қаралади: ҳарорати ўлчанади, томоғи ва териси кўрилади, томир уриши саналади, иккала қўлида ҳам қон босими ўлчанади. Врач ёки доя аёлнинг ҳомиладорликкача ва ҳомиладорлик даврида бошидан кечирган касалликлари аниқланади. Аёлнинг алмашинув харитасига оид текширув маълумотлари йўқ бўлса, ушбу инфекцияларга текшириш тўғрисида аёлни хабардор қилиш керак. Туғруқ тарихи расмийлаштирилиб анализ қилинади. Қабул бўлимида аёлларни қабул қилиш журнали, битга қарши препаратлар билан ишлаб боришни қайд қилиш журнали бўлиши керак.
Физиологик бўлим: (биринчи акушерлик)
-тувакларни ювиш хонаси;
-дезинфекциялаш хонаси;
-кўриниш хонаси;
Индвидуал туғруқ залида кушетка ва туғруқ қабул қилиш учун кроватлар, стерилланган бикслар қўйиладиган ўриндиқ, асбоблар учун стол, дори-дармонлар айланадиган табурет, кўчма рефлектор ёритгич, штативлар бўлиши керак.
-санитария кўриги хонаси;
-туғруқ блоки;
-туғруқдан кейинги палаталар;
-кўрик хонаси;
-чақалоқлар бўлими;
-уйга кузатиш хонаси.
Туғруқ блоки ўз навбатида қуйидагиларга бўлинади:
-туғруқ олди палаталари;
-туғруқ зали;
-кичик ва катта операция хоналари.
Туғруқ зали камида 2 та бўлиб, галма-гал циклик равишда ишлаши керак.      Туғруқ залида ходимлар асептика ва антисептика қоидаларига риоя қилган ҳолда туғруқ заллари табиий ва сунъий ёруғликка эга бўлиши керак, ҳарорат +26 С дан паст бўлмаслиги керак.   
Туғруқ блокида қуйидаги хоналар бўлиши керак:
-тувакларни ювиш хонаси;
-дезинфекциялаш хонаси;
-кўриниш хонаси.
Туғруқдан кейинги бўлим:
-текшириш ва кўриш хонаси;
-муолажа хонаси;
-вакциналарни сақлаш хонаси;
-ошхонадан олиб келинган овқатларни тарқатиш хонаси;
-душхона;
-тувакларни ювиш ва зарарсизлантириш учун санитария шоҳобчаси.
Обсервация (иккинчи акушерлик) бўлими тузилиш жиҳатидан худди физиологик бўлимга ўхшаш, фарқи ундан кичикроқ ҳажмда бўлади. Йирик акушерлик муассасаларида изолятор (ажратиш хонаси) бўлади.
Туғруқдан кейинги бўлим:
-текшириш ва кўриш хонаси;
-муолажа хонаси;
-вакциналарни сақлаш хонаси;
-ошхонадан олиб келинган овқатларни тарқатиш хонаси;
-душхона;
-тувакларни ювиш ва зарарсизлантириш учун санитария шоҳобчаси.
изолятор (ажратиш хонаси) бўлади.
Ҳомиладорлик патологияси бўлими умумий ўринларнинг 30% ини ташкил этади. 
Ҳомиладорлик патологияси бўлими:
-ҳомиладорлар учун палаталар;
-жадал даволаш хонаси;
-муолажа хонаси;
Жадал даволаш хонасида функционал кроват, тувак, штатив, дорилар учун шкаф, бир марта ишлатиладиган шприцлар, тил ушлаб тургич, оғиз кенгайтиргич, ларингоскоп каби асбоблар учун стол бўлиши керак. Агар хонада бемор бўлса, кароват ёнида наркоз аппарати туриши керак. Эклампсия бўлган аёл учун индвидуал тиббий пост ўрнатилади. Муолажа хонасида таҳлил учун томирдан қон олинади, инъекциялар-ҳомиладорларга томир орқали дори юбориш, қон қуйиш ва бошқа амаллар бажарилади. Стерил материаллар сақланадиган биксларда стериллаш куни кўрсатилган бўлиши керак.
Чақалоқлар бўлими ёки палатаси янги туғилган чақалоқларнинг туғилишидан уйига кузатгунча ёки бошқа бўлимга ўтказгунча бўлган вақтда кузатиб бориш учун мўлжалланган.
Ҳар бир туғруқ муассасаларида қўшимча бинолар бўлиб, уларга автоклав хонаси, оқлик ва боғлов материалларини тайёрлаш ва стериллаш хонаси, ординатор хонаси киради. Туғруқ залида акушерлик хизмати кўрсатилади. Тиббиёт ҳамшираси эса туғруқ залидан ташқари туғруққа ёрдам муассасаларининг барча бўлимларида ишлаш ҳуқуқига эга. Аммо фавқулотда  ҳолатларда туғруқ қабул қилиш ва чақалоқни артиб тозалаш кўникмаларига эга бўлиши шарт.
Акушерлик-гинекологик муассасаларида санитария гигиена ва эпидемияга қарши кураш чора тадбирлари:
ШИИ-бу касалхонада бўлган вақтда ёки ундан кейин касаллик белгилари намоён бўлишидан қатъий назар, беморни касалхонага келиб тушганида ёки даволаш ёрдами сўраб, унга мурожаат қилганида, касалхона ходимининг бу муассасада ишлаши туфайли юқтирган клиник аниқланган ҳар қандай юқумли касалликдир. ШИИ лари қўзғатувчилари кўпинча ҳаво-томчи, маиший алоқалар ва парентелар йўллар билан тарқалади. Касалликнинг асосий юқиш омиллари ташқи муҳит объектлари, бемор ва ходимларнинг қўллари, стерил бўлмаган тиббий асбоблар ва материаллар, озиқ овқат маҳсулотлари ҳисобланади. ШИИ ларининг олдини олиш ва уларга қарши курашиш мақсадида бир қатор санитар-гигиеник эпидемияга қарши дезинфекциялаш ва стериллаш чора тадбирлари ташкил қилинади ҳамда амалга оширилади.
Фильтр хонаси: термометрлар ва шпателлар дезинфекцион ишлов берилиб, сўнгра тоза сувда чайилгач усти ёпиқ идишларда сақланади. Столлар ва сатҳлар 1% ли хлорамин эритмаси ёки бошқа зарарсизлантирувчи эритмада намланган латта билан артиб чиқилади. Чаноқ ўлчамларини ўлчагич асбоби икки марта зарарсизлантирувчи восита билан артилгач махсус ажратилган жойда плёнкага ўраб сақланади. Тасма ҳам худди шундай зарарсизлантирилади. Туғадиган аёлларни қабул қилиш учун тоза кийим-бош тўплами қопда жавонда сақланади. Кўрикхонадаги қайчилар стерил пакетларда 3 кун давомида сақланади, фойдаланилгандан сўнг зарарсизлантиради.
Санитария ишлови бериш хонаси қабул қилиш бўлимлари ювувчи ва зарарсизлантирувчи моддалар, ОИТСнинг олдини олиш тўплами, вабога материал олиш тўплами, ванналарни ювиш учун чўтка билан таъминланиши керак.
Туғруқхона ишининг кўрсаткичлари:
Ётоқ жойларининг ишлатилиши, туғруқдаги тиббий ёрдам сифати, туғруқхонада ётиш муддати, оналар ўлими, перинатал ўлим, чақалақлар касалланиши, туғруқдан кейинги асоратлар.
Аёллар маслаҳатхонасининг асосий ҳужжатлари:

       Статистик талон. Шакл № 025-2/4;
Ҳомиладор ва туққан аёлларнинг шахсий картаси. Шакл№111;
Алмашинув картаси. Шакл № 113;
Амбулатор беморларнинг шахсий картаси. Шакл № 025 у;
Диспансер назоратидаги беморлар картаси. Шакл № 03 0/4;
Меҳнатга лаёқатсизлиги тўғрисидаги варақа. Шакл № 16;
Ўлим тўғрисидаги гувоҳнома. Шакл № 106/у;
Врач қабулига кириш учун талон. Шакл № 0, 2, 5-4/4;
Амбулатор шароитда қилинган операциялар рўйхати дафтари. Шакл № 069/у;
Муолажаларни ҳисобга олиш дафтари. Шакл № 029/у.
Туғруқхонанинг асосий ҳужжатлари:
Туғруқ тарихи. Шакл № 096/у;
Касаллик тарихи. Шакл №003/у;
Аборт картаси. Шакл № 60-3-1/У;
Чақалоқнинг ривожланиш тарихи. Шакл №097/у;
Алмашинув картаси. Шакл № 113;
Туғруқ тўғрисида маълумотнома. Шакл № 113;
Стационардан чиқиш варақаси. Шакл № 027/у;
Перинатал ўлим тўғрисида тиббий гувоҳнома. Шакл № 106-2/у;
Ўлим тўғрисида тиббий гувоҳнома. Шакл № 106/у.
Тиббиёт ҳамшираси қуйидаги ишларни бажариши керак:

НАЗОРАТ  САВОЛЛАРИ
1)    туққан аёл уйига жўнатилгандан сўнг палатани якуний тозалашга тайёрлаш;
2)    палатани батамом тозалаб туғруқ блокидан чиққа аёлга ўрин тайёрлаш;
3)    туғруқни қабул қилиш ва янги туғилган чақалоқларни дастлабки тозалаш учун керакли материалларни автоклавга тайёрлаш;
4)    зарарсизлантириш учун материалларни биксга жойлаш.
1.    Акушерлик сўзининг мазмуни нима?
2.    Акушерлик соҳасининг ривожига ҳисса қўшган олимлардан кимларни биласиз?
3.    Ўзбекистонда акушерлик хизмати қандай даражада йўлга қўйилган?
4.    Туғруқ муассасалари қандай тузилиш ва фаолиятга эга бўлиши лозим?
5.    Туғруқ муассасаси ўрта тиббиёт ҳодимининг асосий вазифаларини айтинг.

ТЕСТ САВОЛЛАРИ
1. Акушерлик патология сабабли шок бўлган аёлда қуйидаги бўлади
A.* Тез, суст пульс
Б. Артериал босим паст
B. Нафас тезлашиши
Г. Юкоридагиларнинг хаммаси
Д. Тери ранги окариши
2. Беморни тезкор бирламчи бахолаш куйидагига асосланади
A. Яхши йигилган анамнез
Б. Синчиклабжисмонийтекшириш
B. *Хаётий мухим аъзолар ишининг курсаткичи (АКБ, пульс, хуши, нафас олиши, температура)
Г. Кушимча лаборатор маълумотлар
Д. Беморнинг шикояти
3. Акушерликда шок билан курашиши тамойиллари .
A*. Кон ивиши билн курашиш
Б. Инфузион- терапия
B. Буйрак етишмовчилиги профилактикаси
Г. Махаллий гемостаз
Д. Юкоридагиларнинг хаммаси
4. Акушерлик кон кетишида ОЦКни тулдириш учун куйиш лозим
А.* Декстраняар (полнглюкин, реогюаигяюкин )
Б. Кристаллоидлар (физраовор, Рингер эритмаси )
В. Бир хил гурухдаги кон
Г. Натив плазма
Д. Янги музлатилган плазма
5. Бачадондан ташкари хомиладорликда биринчи ёрдам
A.* Кон гурухини аниклаш ва зудлик билан лапаротомияга тайёрлаш
Б. Жаррохликдан олдин кон куйиш имконини аниклаш
B. Аёлнинг динамикада ахволини кузатиш
Г. Юкоридагиларнинг хаммаси
Д. Орка гумбазни пункция килиш

 

АДАБИЁТЛАР:


1.Ўзб.Респ.ССВнинг амалдаги буйруқлари матни
2.А.А.Қодирова.М.Х.Каттахўжаева “Акушерлик амалиёти” 2001й.
Ибн Сино нашриёти.
3.Я.А.Аллаяров “Акушерлик” 2007й
4.Н.Е.Кретова, Л.М.Смирнова. «Акушерлик ва гинекология». Абу Али ибн Сино номидаги тиббиёт нашриёти, Тошкент. 1991
5.Р.Хўжаева, Х.Сабуров. «Ҳомиладор аёл ва эмизикли онанинг ҳаёт тарзи». Абу Али ибн Сино номидаги тиббиёт нашриёти, Тошкент. 1991
6.А.А.Кодирова, Ю.К.Жабборова. «Акушерлик», Ибн Сино нашриёти. .
7.А.Б.Погорелова. «Аёлларни ҳомиладорлик, туғруқ ва чилла даврларида кузатиш усуллари», (услубий қўлланма). Ибн Сино нашриёти, Тошкент. 1993.Абу Али ибн Сино номидаги тиббиёт нашриёти, Тошкент. 1999.
8.В.И.Бодяжина. «Акушерство». Медицина. Москва. 2004.
9.Ўзбекистон Республикаси Давлат дастурлари: «Соғлом авлод учун», «Она ва бола».10.Интернет хабарлари.

(450) marta o`qildi

SAHIFA O'LCHAMI

   

Parol:
Eslab qolish.


Ro`yhatdan o`tish